• В Ташкенте прошел семинар, посвященный удобрениям компании «Agritecno Fertilizantes»
Biz haqimizda

“Агроконтинент” компанияси раҳбари Алиев Хасанxoн Бегижонович

Хар йили миллионлаб Ўзбекистон сабзавоткорлари учун ажратилган ер майдонларида турли сабзовот-полиз экинлари етиштирилиб келинмоқда. Ўзингизга маълум, сара сифатли сабзавот уруғлари юқори ҳосил олишнинг шартларидан бири ҳисобланади. Шуни инобатга олиб, сабзовот етиштирувчиларимизга эрта пишар, жаҳон андозаларига жавоб берувчи, илғор давлатлардан келтирилган юқори унувчан ва шу билан бирга бизнинг воҳамизда учрайдиган бир неча ўсимлик касалликларига чидамли бўлган нав ва дурагайлар ҳақидаги маълумотномани Сизнинг эътиборингизга хавола этмоқдамиз. Биз тавсия этаётган сабзавот навлари ва дурагайлари Ўзбекистон Республикасининг турли ҳудудларидаги иқлим-тупроқ шароитида синовдан ўтган бўлиб, ўзининг бошқа сабзавот уруғларга нисбатан устунлиги билан ажралиб келмоқда. Ўтган 15 йил мобайнида бизнинг маъсулияти чекланган “Агроконтинент” жамиятимиз Ўзбекистоннинг турли вилоятларда Сабзавоткорларнинг эътиборини қозониб келаётган ишончли уруғ корхоналардан бири бўлиб келмоқда.

Жамиятимиз мутахассислари, Сизни ўзаро манфаатли хамкорликка чорлаб, биз билан бўладиган алоқалар самарали бўлишлигида, баракали юқори ҳосил олишингизда ва мўлжалланган ниятларингизни ушалишида ўз ҳиссамизни қўша оламиз деган умидда қоламиз.

Бизнинг хамкорлар